Yunus surasi, 29-oyat

10:29

فَكَفَىٰ بِٱللَّهِ شَهِيدَۢا بَيۡنَنَا وَبَيۡنَكُمۡ إِن كُنَّا عَنۡ عِبَادَتِكُمۡ لَغَٰفِلِينَ ٢٩

Биз билан сизнинг орангизда шоҳидликка Аллоҳ кифоядир. Биз, албатта, сизнинг ибодатингиздан ғофил эдик», дерлар.

Tafsir

Мана шу ерда улар ибодат қилиб юрган маъбудлари улардан тониб: "Аллоҳ гувоҳ, Аллоҳ гувоҳ бўлишга кифоя, сизларнинг бизга ибодат қилишингизга рози бўлмаганмиз, шундай қилишга буюрмаганмиз, шундай қилганингизни сезмаганмиз, пайқамаганмиз", дейдилар.