قُل لَّوۡ شَآءَ ٱللَّهُ مَا تَلَوۡتُهُۥ عَلَيۡكُمۡ وَلَآ أَدۡرَىٰكُم بِهِۦۖ فَقَدۡ لَبِثۡتُ فِيكُمۡ عُمُرٗا مِّن قَبۡلِهِۦٓۚ أَفَلَا تَعۡقِلُونَ ١٦
Сен: «Агар Аллоҳ хоҳлаганида, уни сизларга тиловат қилмас ва уни сизларга ўргатмас эди. Батаҳқиқ, мен орангизда ундан олдин ҳам умр кечирдим. Ақл ишлатиб кўрмайсизларми?» деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳ истаганида, мен Қуръонни сизларга ўқиб бермаган, етказмаган бўлардим. Аллоҳ истаганида, Қуръонни сизларга менинг тилим орқали ўргатмаган бўларди. Ахир шу ишлардан олдин ҳам узоқ муддат, қирқ йил сизларнинг орангизда яшадим-ку. Ўқиш ва ёзишни билмас эдим-ку. Бундай мартабаларга интилмас эдим-ку. Ақлингизни ишлатиб, мен олиб келган рисолат Аллоҳ тарафидан эканини, бу ишда менинг қўлим йўқлигини билиб олмайсизларми?!"