ثُمَّ نُنَجِّي رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْۚ كَذَٰلِكَ حَقًّا عَلَيۡنَا نُنجِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ١٠٣
Сўнгра, Пайғамбарларимизга ва иймон келтирганларга нажот берамиз. Шундай қилиб, мўминларга нажот бермоғимиз зиммамиздаги бурчдир. 34
Izohlar
34 (Охир-оқибатда мўминларнинг нажот топиши ҳақдир. Бу вазифани Аллоҳ таоло Ўзига бурч қилиб олгандир. Бу ҳақиқатни мўмин-мусулмонлар, айниқса, даъватчилар жуда яхши англаб етмоқлари лозим.)
Tafsir
Кейин уларни азобга дучор қилиб, пайғамбарларимиз ва иймон келтирган зотларга эса нажот берурмиз. Қавмига етган мусибат уларга етмас. Олдинги пайғамбарлар ва мўминларга нажот берганимиздек, Муҳаммад алайҳиссалом ва у кишининг саҳобаларига ҳам ҳақиқий, чин, мустаҳкам нажот берурмиз.