Yasin surasi, 70-oyat

36:70

لِّيُنذِرَ مَن كَانَ حَيّٗا وَيَحِقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ ٧٠

Тирик бўлган шахсларни огоҳлантириш ва кофирларга (азоб) сўзини ҳақ қилиш учундир.

Tafsir

Қалби уйғоқ, кўнгил кўзи кўрадиган зотларни огоҳлантириш учун Қуръон нозил бўлди. Зеро, шундай кишиларгина ундан фойдалана оладилар. Азоб кофирларга ҳақ бўлиши учун ҳам Қуъон нозил қилинди. Чунки, у билан даъватнинг уларга етиб бораганига ҳужжат барпо бўлади. Шундан кейин уларнинг ҳеч қандай узри, баҳонаси қолмайди.