Yasin surasi, 44-oyat

36:44

إِلَّا رَحۡمَةٗ مِّنَّا وَمَتَٰعًا إِلَىٰ حِينٖ ٤٤

Магар Биздан бир раҳмат ва маълум муддатгача баҳраманд бўлиш бўлсагина (омон қолурлар). 13

Izohlar

13 (Фақат Аллоҳнинг Ўзи раҳмат назарини солиб, қутқариб қолиши мумкин. Ёки маълум муддатгача дунёнинг матоҳидан баҳраманд қилиш учун омон қолдириши мумкин. Бўлмаса, ҳеч ким эсон қолмас. Бунинг мисоли ҳаётда тез-тез такрорланиб ҳам туради.)

Tafsir

Фақат Биз уларга раҳм қилиб, маълум муддатгача фойдаланиб, баҳраманд бўлиб юришларига қўйиб берсаккина улар омон қоладилар. Шояд шунда ибрат олиб, иймон келтирсалар.