Yasin surasi, 21-oyat

36:21

ٱتَّبِعُواْ مَن لَّا يَسۡـَٔلُكُمۡ أَجۡرٗا وَهُم مُّهۡتَدُونَ ٢١

Сиздан ажр-ҳақ сўрамайдиган, ўзлари ҳидоятда бўлган шахсларга эргашинг! 5

Izohlar

5 (Бу пайғамбарлар даъватлари учун сиздан ажр-ҳақ сўрамайдилар. Шунинг ўзи ҳам уларнинг ҳақлигига далилдир. Агар даъват туфайли бирор нарсага эришмоқ ниятлари бўлганида, сиздан, албатта, ажр-ҳақ сўрар эдилар.)

Tafsir

Эй қавмим, олиб келган нарсаси учун сизлардан ҳақ талаб қилмаётган, ўзлари эса Аллоҳнинг ваҳийсини етказишда тўғри йўлни тутган бу зотларга эргашинглар. Улар пешво бўлишга лойиқ зотлар.