Yasin surasi, 10-oyat

36:10

وَسَوَآءٌ عَلَيۡهِمۡ ءَأَنذَرۡتَهُمۡ أَمۡ لَمۡ تُنذِرۡهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ١٠

Ва уларга бари бирдир — қўрқитсанг ҳам ва ёки қўрқитмасанг ҳам — иймонга келмаслар.

Tafsir

Эй Муҳаммад, анави саркаш кофирларни огоҳлантирасизми ё огоҳлантирмайсизми, уларга фарқи йўқ. Улар барибир сиз Аллоҳ тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтирмайдилар.