Taha surasi, 99-oyat

20:99

كَذَٰلِكَ نَقُصُّ عَلَيۡكَ مِنۡ أَنۢبَآءِ مَا قَدۡ سَبَقَۚ وَقَدۡ ءَاتَيۡنَٰكَ مِن لَّدُنَّا ذِكۡرٗا ٩٩

Шундай қилиб, сенга ўтган нарсалар хабарини қисса қилиб берурмиз. Батаҳқиқ, сенга Ўз тарафимиздан Зикрни бердик. 23

Izohlar

23 (Яъни, Мусо қиссасини айтиб берганимиздек, бошқаларнинг хабарини ҳам қисса қилиб берамиз.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, сизга тасалли бўлиши учун Мусо ва Фиръавн ҳақида гапириб берганимиздек, бошқа умматлар ва пайғамбарлар ҳақида ҳам қисса қилиб берамиз. Сизга Ўзимиз тарафамиздан Қуръонни ато этдик. Ундан ибрат-эслатма оладиганлар ибрат-эслатма оладилар.