Taha surasi, 7-oyat

20:7

وَإِن تَجۡهَرۡ بِٱلۡقَوۡلِ فَإِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلسِّرَّ وَأَخۡفَى ٧

Сен агар сўзда овозингни юксалтирсанг ҳам. Бас, албатта, У сирни ҳам, махфийни ҳам билгувчидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, гапингизни ошкор айтасизми, яширин айтасизми, Аллоҳ субҳонаҳу ҳамма-ҳаммасини билур. У сирни ҳам ва ҳатто сирдан ҳам пинҳонроқ бўлган ўй-хаёлларни ҳам билур. Ҳеч нарса У Зотдан яширин қола олмас.