لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَمَا تَحۡتَ ٱلثَّرَىٰ ٦
Осмонлардаги нарсалару ердаги нарсалар, уларнинг орасидаги нарсалару ер остидаги нарсалар Уникидир.
Tafsir
Осмонлару ердаги, улар орасидаги ва тупроқ остидаги ҳамма-ҳамма нарса Аллоҳникидир. Аллоҳнинг махлуқидир, мулкидир, қўл остидадир.