Taha surasi, 39-oyat

20:39

أَنِ ٱقۡذِفِيهِ فِي ٱلتَّابُوتِ فَٱقۡذِفِيهِ فِي ٱلۡيَمِّ فَلۡيُلۡقِهِ ٱلۡيَمُّ بِٱلسَّاحِلِ يَأۡخُذۡهُ عَدُوّٞ لِّي وَعَدُوّٞ لَّهُۥۚ وَأَلۡقَيۡتُ عَلَيۡكَ مَحَبَّةٗ مِّنِّي وَلِتُصۡنَعَ عَلَىٰ عَيۡنِيٓ ٣٩

«Уни тобутга сол, уни эса, дарёга ташла. Дарё уни соҳилга отсин. Уни Менинг душманим ва унинг душмани олади», дедик. Ва сенга Ўзимдан муҳаббат солдим. Буни Менинг кўз олдимда етиштирилишинг учун (қилдим). 6

Izohlar

6 (Мусонинг онаси Аллоҳ берган илҳом билан уни сандиққа солиб, сувга оқизиб юборади. Мусонинг ўз кўзи остида вояга етиши учун душман Фиръавннинг уйига уни жойлаштирган, қалбига унинг муҳаббатини солган Зот онанинг фарзанд фироқида қийналишига ҳам барҳам берди. Мурғак Мусо аёлларнинг биттасини ҳам эммай қўйди. Мусонинг опасини Фиръавн саройига юбориб, шу болани эмизадиган аёл бор, деб айтишни буюради.)

Tafsir

Биз онага илҳом бериб, эндигина туғилган чақалоқни сандиққа солиб, дарёга отишни буюрдик. Токи, дарё Бизнинг амримиз ила уни соҳилга элтсин. Кейин уни Менинг ҳам, унинг ҳам душмани бўлмиш Фиръавн тутиб олсин. Эй Мусо, сенинг устингга Ўзим тарафимдан бир муҳаббат қўйдим. Токи, одамлар сени яхши кўриб қолсинлар ва Менинг ҳифзу ҳимоям остида униб-ўсгин.