Taha surasi, 130-oyat

20:130

فَٱصۡبِرۡ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَسَبِّحۡ بِحَمۡدِ رَبِّكَ قَبۡلَ طُلُوعِ ٱلشَّمۡسِ وَقَبۡلَ غُرُوبِهَاۖ وَمِنۡ ءَانَآيِٕ ٱلَّيۡلِ فَسَبِّحۡ وَأَطۡرَافَ ٱلنَّهَارِ لَعَلَّكَ تَرۡضَىٰ ١٣٠

Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт. Шоядки, рози бўлсанг. 33

Izohlar

33 (Эй Муҳаммад, шундай экан, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига, иғво-бўҳтонларига сабр қил. Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт, кундузнинг атрофида ҳам. Намоз ўқи. Албатта, рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқараётганларнинг гап-сўзларига, озорларига сабр қилинг. Қуёш чиқишидан олдинги бомдод намозида ҳам, қуёш ботишидан олдинги аср намозида ҳам, тунги шом ва хуфтон намозларида ҳам, завол пайтидаги пешин намозида ҳам, куннинг биринчи қисми якунланаётганда ҳам, иккинчи қисми якунланаётганда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтинг, ҳамд айтинг ва ўзингиз рози бўладиган савобни умид қилинг.