Taha surasi, 128-oyat

20:128

أَفَلَمۡ يَهۡدِ لَهُمۡ كَمۡ أَهۡلَكۡنَا قَبۡلَهُم مِّنَ ٱلۡقُرُونِ يَمۡشُونَ فِي مَسَٰكِنِهِمۡۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّأُوْلِي ٱلنُّهَىٰ ١٢٨

Улардан илгари уларнинг масканларида юрган асрлардан қанчадан-қанчасини ҳалок қилганимиз ҳам ҳидоят қилмадими? Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратлар бордир.

Tafsir

Мушриклар олдинги ҳалокатга учраган умматларнинг уйларида яшаб, ҳалокат изларини ўз кўзлари билан кўриб ҳам кўзлари очилмадими? Бу ҳалокат ва вайронагарчиликларда ақл эгалари учун ибрат бордир.