وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا وَنَحۡشُرُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ أَعۡمَىٰ ١٢٤
Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз», деди.
Tafsir
Ким Менинг кўрсатмамни қабул қилмасдан, ундан юз ўгирса, у шу дунёда ҳам, барзахда ҳам танг аҳволда ҳаёт кечиради. Қиёмат куни эса уни кўзи кўр ва ҳужжати йўқ ҳолида маҳшаргоҳга ҳайдаб келурмиз.