قَالَ ٱهۡبِطَا مِنۡهَا جَمِيعَۢاۖ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ فَإِمَّا يَأۡتِيَنَّكُم مِّنِّي هُدٗى فَمَنِ ٱتَّبَعَ هُدَايَ فَلَا يَضِلُّ وَلَا يَشۡقَىٰ ١٢٣
У: «Ҳаммангиз бир-бирингизга душман ҳолда ундан тушинг. Агар мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас.
Tafsir
Аллоҳ Одам ва Ҳаввога деди: "Сизлар ҳам, Иблис ҳам жаннатдан тушинглар. Энди Иблис сизларга душман, сизлар эса унга душмансизлар. Мен тарафимдан бир кўрсатма келганида ким унга эргашиб, амал қилса, у ҳақдан адашмайди ва охиратда азобга йўлиқиб, бахтсиз бўлиб қолмайди. Аксинча, Аллоҳ уни жаннатга киритади".