قُلۡ مَآ أَسۡـَٔلُكُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ أَجۡرٖ وَمَآ أَنَا۠ مِنَ ٱلۡمُتَكَلِّفِينَ ٨٦
Сен: «Мен унинг учун сиздан ҳеч ажр, ҳақ сўрамасман. Мен сохтакорлардан ҳам эмасман.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Сизларга етказаётганим бу насиҳатлар, кўрсатмалар учун сизлардан ҳақ сўрамайман ва мен ўзимга буюрилганидан ортиғини айтадиган сохтакор эмасман".