Sad surasi, 48-oyat

38:48

وَٱذۡكُرۡ إِسۡمَٰعِيلَ وَٱلۡيَسَعَ وَذَا ٱلۡكِفۡلِۖ وَكُلّٞ مِّنَ ٱلۡأَخۡيَارِ ٤٨

Исмоил, ал-Ясаъ ва Зул-Кифлни ҳам эсла. Барчалари ахёрлардандир. 12

Izohlar

12 (Бу уч пайғамбар ҳаётида эслашга лойиқ ибратли ҳодисалар бўлиб ўтган. Улар ҳам Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши бандалардан.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, Иброҳим ўғли Исмоилни, ал-Ясаъни ва Зул-Кифлни ҳам эсланг. Уларга санолар айтинг. Улар шунга лойиқ. Ҳаммалари Аллоҳнинг ҳузурида танланган бандалардир.