Sad surasi, 4-oyat

38:4

وَعَجِبُوٓاْ أَن جَآءَهُم مُّنذِرٞ مِّنۡهُمۡۖ وَقَالَ ٱلۡكَٰفِرُونَ هَٰذَا سَٰحِرٞ كَذَّابٌ ٤

Улар ичларига ўзларидан огоҳлантиргувчи келганидан ажабландилар ва кофирлар: «Бу, сеҳргар ва каззобдир», дедилар.

Tafsir

Ўзларидан бўлган бир пайғамбар келиб, уларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирганидан ажабландилар ва кофирликларида давом этавердилар. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ эканини исботловчи ҳужжатларни ўз кўзлари билан кўриб турган кофирлар: "Бу одамларни сеҳрлайдиган жодугар, Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарман, дейдиган каззоб", дедилар.