هَٰذَا عَطَآؤُنَا فَٱمۡنُنۡ أَوۡ أَمۡسِكۡ بِغَيۡرِ حِسَابٖ ٣٩
Бу Бизнинг ато этган нарсамиздир. Инъом эт ёки тутиб қол, ҳисоб йўқ.
Tafsir
Эй Сулаймон, қилган дуойингни ижобат айлаб, сенга ато этган нарсамиз мана шу. Энди уларни ўзинг истаган одамга бериб юборасанми, ўзингда олиб қоласанми, фарқи йўқ, бу ишинг учун ҳисоб қилинмайсан.