وَلَقَدۡ فَتَنَّا سُلَيۡمَٰنَ وَأَلۡقَيۡنَا عَلَىٰ كُرۡسِيِّهِۦ جَسَدٗا ثُمَّ أَنَابَ ٣٤
Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра, у тавба қилди. 8
Izohlar
8 (Ушбу ояти каримадаги зикр қилинган синов нимадан иборат? Курсига ташланган жасад нима эди? Бу саволга бошқа оятларда ҳам, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг суннатларида ҳам очиқ-ойдин жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам турли асоссиз қисса ва ҳикоялар кўпайиб кетган.)
Tafsir
Дарҳақиқат, Биз Сулаймонни синадик ва тахти устига бир инсон суратидаги шайтонни ташладик. Шайтон унинг подшоҳлигини бир муддат бошқарди. Кейин Аллоҳ Сулаймонга подшоҳлигини қайтариб берди ва уни шайтонлар устидан ҳукмрон қилиб қўйди.