قَالَ لَقَدۡ ظَلَمَكَ بِسُؤَالِ نَعۡجَتِكَ إِلَىٰ نِعَاجِهِۦۖ وَإِنَّ كَثِيرٗا مِّنَ ٱلۡخُلَطَآءِ لَيَبۡغِي بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٍ إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ وَقَلِيلٞ مَّا هُمۡۗ وَظَنَّ دَاوُۥدُ أَنَّمَا فَتَنَّٰهُ فَٱسۡتَغۡفَرَ رَبَّهُۥ وَخَرَّۤ رَاكِعٗاۤ وَأَنَابَ۩ ٢٤
У: «Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибди. Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз», деди. Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди.
Tafsir
Довуд улар орасида ҳукм чиқариб, даъвогарга шундай деди: «Дарҳақиқат, шеригинг сенинг совлиқ қўйингни ўзининг совлиқларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Кўп шериклар инсоф қилмасдан шеригининг ҳаққига тажовуз қилиб, бир-бирларига зулм қиладилар. Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган мўминларгина бундан мустасно. Улар шерикларига зулм қилмайдилар, инсоф билан иш юритадилар. Лекин улар жуда озчилик". Довуд алайҳиссалом уни имтиҳон қилаётганимизни аниқ билди-да, Парвардигоридан мағфират тилаб, саждага йиқилди, тавба-тазарру қилди.