كَذَّبَتۡ قَبۡلَهُمۡ قَوۡمُ نُوحٖ وَعَادٞ وَفِرۡعَوۡنُ ذُو ٱلۡأَوۡتَادِ ١٢
Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од, қозиқлар эгаси Фиръавн ҳам ёлғончи қилган.
Tafsir
Ёлғончига чиқариш энди бўлаётган иш эмас. Олдин Нуҳ қавми ҳам, Од ҳам, одамларни азоблаш учун поналардан фойдаланган Фиръавн ҳам ёлғончига чиқарганлар.