Saba surasi, 8-oyat

34:8

أَفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبًا أَم بِهِۦ جِنَّةُۢۗ بَلِ ٱلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ بِٱلۡأٓخِرَةِ فِي ٱلۡعَذَابِ وَٱلضَّلَٰلِ ٱلۡبَعِيدِ ٨

У, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқидими ёки жинни бўлиб қолдими?» – дедилар. Йўқ! Охиратга иймон келтирмайдиганлар азобда ва йироқ залолатдадирлар.

Tafsir

Дедилар: "Бу одам Аллоҳ номидан ёлғон тўқиб, ўзича ўлгандан кейин яна қайта тирилиш бор, деб даъво қилдими ёки у оғзига келганини деяверадиган жинними?" Асло! Асло улар ўйлагандек эмас. Ҳақиқат шуки, иймон келтирмайдиганлар охиратда азобга дучор бўладилар. Бу дунёда эса ҳақдан узоқ адашиб юрадилар.