وَمَآ ءَاتَيۡنَٰهُم مِّن كُتُبٖ يَدۡرُسُونَهَاۖ وَمَآ أَرۡسَلۡنَآ إِلَيۡهِمۡ قَبۡلَكَ مِن نَّذِيرٖ ٤٤
Ҳолбуки, Биз уларга дарс оладиган китобларни бермаган эдик. Шунингдек, сендан олдин уларга бирор огоҳлантиргувчи ҳам юбормаган эдик.
Tafsir
Ҳолбуки, уларга ўқиб ўрганадиган китобларни бермаганмизки, ўшалар орқали Қуръонни Муҳаммад тўқиганлигини билиб олсалар. Сиздан олдин уларни Аллоҳнинг азобидан қўрқитиб қўядиган бир огоҳлантирувчи ҳам юбормаганмиз.