Saba surasi, 34-oyat

34:34

وَمَآ أَرۡسَلۡنَا فِي قَرۡيَةٖ مِّن نَّذِيرٍ إِلَّا قَالَ مُتۡرَفُوهَآ إِنَّا بِمَآ أُرۡسِلۡتُم بِهِۦ كَٰفِرُونَ ٣٤

Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантиргувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Биз, албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтиргувчилармиз», дедилар. 15

Izohlar

15 (Ояти каримада биз «маишатбозлар» деб таржима қилган тоифа маишатга берилиб, барча нозу-неъматларга эга бўлиб олиб ҳукмини ўтказган, кишиларни ёмонликка бошлаган, халқнинг елкасига миниб олган шахслардир. Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом пайғамбар бўлиб келганларида ҳам худди шундай ҳолат содир бўлди. Аҳли Макканинг маишатбоз катталари у зот алайҳиссалоту вассаломга юборилган динга куфр келтирганларини эълон қилдилар. Оддий халқни ҳам у зот алайҳиссалоту вассаломга эргашишдан қайтардилар. Бу иш барча замон ва маконда бўлиб келган такрорланса, ажабланиши керак эмас.)

Tafsir

Қайси бир шаҳарга бир пайғамбар юборсак ва у одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирса, шаҳарнинг зўравонлари: "Эй Пайғамбар, биз сен олиб келган рисолатга аниқ кофирлармиз", дедилар.