Saba surasi, 16-oyat

34:16

فَأَعۡرَضُواْ فَأَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمۡ سَيۡلَ ٱلۡعَرِمِ وَبَدَّلۡنَٰهُم بِجَنَّتَيۡهِمۡ جَنَّتَيۡنِ ذَوَاتَيۡ أُكُلٍ خَمۡطٖ وَأَثۡلٖ وَشَيۡءٖ مِّن سِدۡرٖ قَلِيلٖ ١٦

Улар юз ўгирдилар. Бас, Биз устларига арим селини юбордик ва уларнинг икки боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва бир озгина сидрли икки «боғ»га айлантирдик. 8

Izohlar

8 («Арим» сўзи, катта тошларни оқизиб келадиган кучли сел, деган маънони билдиради. «Сидр» бутасимон дарахт бўлиб, Арабистонда ўсади. Бироз меваси ҳам бўлади.)

Tafsir

Аллоҳга шукр қилишдан ва пайғамбарларига иймон келтиришдан бош тортдилар. Шундан кейин Биз уларни жазолаб, устларига қаттиқ селни юбордик. Деворлари қулаб, экинзорларини сув босиб, яшнаб турган икки боғи аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазорга айланди.