نَّحۡنُ أَعۡلَمُ بِمَا يَقُولُونَۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيۡهِم بِجَبَّارٖۖ فَذَكِّرۡ بِٱلۡقُرۡءَانِ مَن يَخَافُ وَعِيدِ ٤٥
Уларнинг айтганларини Биз билувчимиз. Сен уларнинг устидаги жаббор эмассан. Бас, Қуръон ила азоб ваъдамдан қўрққанларни огоҳлантир.
Tafsir
Анави ҳақни ноҳаққа чиқараётган кимсалар айтаётган гапларни Биз яхши биламиз. Эй Пайғамбар, сиз уларни мажбурлаб иймонга келтирадиган зўравон эмассиз. Сиз фақат Аллоҳ етказиб қўйишни буюрган ишни етказиб қўясиз, холос. Бас, кофирлар ва осийларга аталган азоб ҳақидаги ваъдамдан қўрқадиган зотларга Қуръон билан насиҳат қилинг. Зеро, ана шу қўрқадиган зотларгина Қуръонга ва ундаги насиҳатларга қулоқ соладилар.