Qaf surasi, 25-oyat

50:25

مَّنَّاعٖ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٖ مُّرِيبٍ ٢٥

Яхшиликни ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини.

Tafsir

Аллоҳ вожиб қилган ҳақиқатдан қайтараверадиган, Аллоҳ белгилаб қўйган ҳадлардан ошаверадиган, Аллоҳнинг ваъдаларига шубҳа билан қарайверадиган зўравонни.