Nuh surasi, 3-oyat

71:3

أَنِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ وَٱتَّقُوهُ وَأَطِيعُونِ ٣

Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга тақво қилинглар ва менга итоат қилинглар.

Tafsir

Менинг огоҳлантиришларим сизларга қуйидагиларни айтишимни тақозо қилади: "Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар, Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар, Ундан қўрқинглар, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилинглар! Шу билан бирга менинг ҳам буйруқларимга бўйсунинглар".