فَلَا تَهِنُواْ وَتَدۡعُوٓاْ إِلَى ٱلسَّلۡمِ وَأَنتُمُ ٱلۡأَعۡلَوۡنَ وَٱللَّهُ مَعَكُمۡ وَلَن يَتِرَكُمۡ أَعۡمَٰلَكُمۡ ٣٥
Бас, бўш келманглар ва ўзингиз устун бўлиб туриб, ярашга чақирманглар. Аллоҳ сиз билан ва амалларингизни ҳеч-ҳеч камайтирмас. 16
Izohlar
16 (Аллоҳнинг йўлидаги кураш осон бўлмайди. Лекин дин учун хизмат қилувчи мўминлар доимо устун бўладилар. Устун турганлар эса «бўш келманглар» деган хитобни доимо ёдда тутишади. Улар ҳамма тарафдан устун.)
Tafsir
Эй мўминлар, душманга қарши туришда бўш келманглар. Ўзларингиз ғолиб бўлиб турган ҳолингизда уларни биринчи бўлиб сулҳга чақирманглар. Аллоҳ сизлар билан бирга бўлиб, қўллаб-қувватлаб туради. Амалларингизнинг савобини ҳаргиз камайтирмайди. Аксинча, Ўз фазлу марҳамати ила кўпайтириб беради.