Muhammad surasi, 24-oyat

47:24

أَفَلَا يَتَدَبَّرُونَ ٱلۡقُرۡءَانَ أَمۡ عَلَىٰ قُلُوبٍ أَقۡفَالُهَآ ٢٤

Қуръонни тадаббур ила ўйлаб кўрмайдиларми? Ёки қалбларда қулфлар борми? 9

Izohlar

9 (Ҳар бир оятни, ҳар бир сўзни чуқур тушунишга ҳаракат қилиш Қуръонни тадаббур қилишдир. Ўшанда парда кўтарилади, ҳамма нарса равшанлашади, қалб ҳаловот топади, виждон мусаффо бўлади. «Қалбларида қулф» бўлса, унда ҳамма нарса берк, уларга ҳеч нарса, жумладан, Қуръон нури ҳам кирмайди.)

Tafsir

Қуръондан юз ўгираётганлар уни тадаббур қилмайдиларми? Ундаги гаплар, маънолар ҳақида фикр юритмайдиларми? Тадаббур қилганларида эди, эзгулик сари қадам босган ва ҳар қандай ёвузликдан юз ўгирган бўлардилар. Ёки уларнинг қалбларига қулф урилиб, маҳкам ёпилиб қўйилганмикин? Энди унга ҳеч қандай насиҳат, ибрат кириб бора олмайдиган бўлиб қолганмикин?