Maryam surasi, 93-oyat

19:93

إِن كُلُّ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ إِلَّآ ءَاتِي ٱلرَّحۡمَٰنِ عَبۡدٗا ٩٣

Осмонлару ердаги барча кимсалар Роҳманга банда бўлган ҳолларида келурлар.

Tafsir

Осмонлардаги фаришталар ҳам, инсонлар ҳам, жинлар ҳам, ҳамма-ҳаммаси қиёмат кунида Парвардигори қошига бўйнини эгиб келадилар.