وَوَهَبۡنَا لَهُۥ مِن رَّحۡمَتِنَآ أَخَاهُ هَٰرُونَ نَبِيّٗا ٥٣
Ва унга Ўз раҳматимиздан оғаси Ҳорунни Пайғамбар қилиб ҳадя этдик. 14
Izohlar
14 (Оғалари Ҳоруннинг пайғамбар бўлишини Мусо алайҳиссаломнинг ўзлари Аллоҳ таолога дуо қилиб сўраган эдилар.)
Tafsir
Ўз фазлу марҳаматимиз ила унинг дуосини ижобат айлаб, унга оғаси Ҳорун алайҳиссаломни ёрдамчи пайғамбар қилиб бердик.