Maryam surasi, 40-oyat

19:40

إِنَّا نَحۡنُ نَرِثُ ٱلۡأَرۡضَ وَمَنۡ عَلَيۡهَا وَإِلَيۡنَا يُرۡجَعُونَ ٤٠

Албатта, Биз ерга ва унинг устидаги кимсаларга меросхўр бўламиз ва Бизгагина қайтурлар.

Tafsir

Ҳамма халойиқ нобуд бўлганидан кейин ер ва ундаги кимсалар Бизга қолади. Чунки ҳаммаси ўлади. Фақат Биз қолурмиз. Ҳаммасининг эгаси Биз бўламиз. Уларни Биз тасарруф қиламиз. Қиёмат кунида ҳисоб бериш ҳамда жазо ёки мукофотини олиш учун ҳаммалари ёлғиз Бизнинг ёнимизга қайтурлар.