Maryam surasi, 37-oyat

19:37

فَٱخۡتَلَفَ ٱلۡأَحۡزَابُ مِنۢ بَيۡنِهِمۡۖ فَوَيۡلٞ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن مَّشۡهَدِ يَوۡمٍ عَظِيمٍ ٣٧

Сўнгра, фирқалар ўзаро ихтилофга тушдилар. Куфр келтирганларга буюк кундаги кўринишдан вой бўлсин. 11

Izohlar

11 (Насоролар ҳозиргача Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофдалар. Баъзилари, Ийсо Аллоҳнинг ўғли деса, баъзилари Ийсо ота, ўғил ва муқаддас руҳдан иборат учликнинг бири дейди; баъзилари эса, Ийсо ота худо, она худо ва бола худодан бири — бола ўғил худо, дейдилар. Уларнинг орасида Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси, Расули, руҳи ва калимаси дейдиганлар ҳам бор. Аммо ҳанузгача мазкур ихтилофлар давом этиб келмоқда.)

Tafsir

Талашиб-тортишадиганлар Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофга бордилар ва бир неча фирқаларга ажралдилар. Бир гуруҳ иймон келтириб, унинг пайғамбар эканини тан олди. Бошқа бир гуруҳ эса, масалан, яҳудийлар унга куфр келтирдилар. Айрим гуруҳлар ҳадларидан ошиб, уни Худо дейишгача бордилар. Яна баъзилар уни Аллоҳнинг ўғли, дейишди. Аллоҳ бундай нуқсонлардан Покдир. Бас, кофир бўлган кимсаларга улуғ қиёмат кунига гувоҳ-ҳозир бўлиб, амалларига яраша жазо оладиган пайтларида ҳалокат бўлгай.