يَٰٓأُخۡتَ هَٰرُونَ مَا كَانَ أَبُوكِ ٱمۡرَأَ سَوۡءٖ وَمَا كَانَتۡ أُمُّكِ بَغِيّٗا ٢٨
Эй, Ҳорун синглиси, отанг ёмон одаммас ва онанг ҳам бузуқ бўлмаган эди-ку!» – дедилар. 8
Izohlar
8 (Биби Марям Ийсо алайҳиссаломни кўтариб қавми ҳузурига борди. Қавм бу ҳолни кўриб ҳайратга тушди. Дарҳол Марямни тергаб, дашном бера бошлади.)
Tafsir
Эй ибодат бобида Ҳорунга ўхшаган аёл, отанг бузуқ эмас эди-ку! Онанг ҳам фоҳиша эмас эди-ку! Сен яхши одамларнинг зурриёти эдинг-ку! Қандай қилиб отасиз бола туғдинг?!