وَبَرَّۢا بِوَٰلِدَيۡهِ وَلَمۡ يَكُن جَبَّارًا عَصِيّٗا ١٤
У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр-ситам қилгувчи ва исёнчи эмасди.
Tafsir
У ота-онасига меҳрибон, ғамхўр, мулойим эди. У Парвардигорига итоат этишдан ҳам, ота-онасига итоат этишдан ҳам бўйин товлайдиган мутакаббир эмас эди. Парвардигорига ҳам, ота-онасига ҳам итоатсизлик қилмас эди.