Amanar Rosulu

Tarjima: Uzbek Translation - Muhammad Sadiq

ءَامَنَ ٱلرَّسُولُ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡهِ مِن رَّبِّهِۦ وَٱلۡمُؤۡمِنُونَۚ كُلٌّ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَمَلَٰٓئِكَتِهِۦ وَكُتُبِهِۦ وَرُسُلِهِۦ لَا نُفَرِّقُ بَيۡنَ أَحَدٖ مِّن رُّسُلِهِۦۚ وَقَالُواْ سَمِعۡنَا وَأَطَعۡنَاۖ غُفۡرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيۡكَ ٱلۡمَصِيرُ ٢٨٥

Пайғамбар унга ўз Роббисидан туширилган нарсага иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига ҳамма-ҳамма иймон келтирди. Унинг Пайғамбарларининг бирорталарини ажратмаймиз. Ва: «Эшитдик ва итоат қилдик, (эй Роббимиз), мағфиратингни сўраймиз ва қайтиб бориш Сенгадир», дедилар. 134

Izohlar

134 (Ушбу ояти карима ва кейинги оят иккалови суранинг хулосасини мужассам қилгандир. Бу икки оятнинг ҳар бир сўзи улкан маъно англатади. Уларда ақида, иймон хусусиятлари, банданинг ўз Робби билан бўладиган ҳоли, фарз қилинган амалларга муносабат ва бошқалар келган.)

Tafsir

Муҳаммад алайҳиссалом ўзига Парвардигори тарафидан нозил бўлган нарсаларнинг ҳаммасига иймон келтирди. Мўминлар ҳам иймон келтирдилар. Ҳаммалари Аллоҳга иймон келтирдилар, ҳамма фаришталарига, анбиёларига нозил қилган ҳамма китобларига, юборган пайғамбаларига иймон келтирдилар ва дедилар: "Аллоҳнинг пайғамбарларидан биронтасини ажратиб қўймаймиз". Яна шундай дедилар: "Бизгу буюрган буйруқларинг ва бизни қайтарган тақиқларингга қулоқ соламиз ҳамда буйруқларингни бажариш ва тақиқларингдан тийилиб, Сенга итоат этамиз. Парвардигоро, бизни мағфират қилишингни сўраймиз, зеро, ҳамма ишларимизда борадиган, мурожаат қиладиганимиз якка-ёлғиз Ўзингсан".

لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ لَهَا مَا كَسَبَتۡ وَعَلَيۡهَا مَا ٱكۡتَسَبَتۡۗ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذۡنَآ إِن نَّسِينَآ أَوۡ أَخۡطَأۡنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تَحۡمِلۡ عَلَيۡنَآ إِصۡرٗا كَمَا حَمَلۡتَهُۥ عَلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِنَاۚ رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلۡنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِۦۖ وَٱعۡفُ عَنَّا وَٱغۡفِرۡ لَنَا وَٱرۡحَمۡنَآۚ أَنتَ مَوۡلَىٰنَا فَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ ٢٨٦

Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан. Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдингиларга юклаганга ўхшаш оғирликни бизга юкламагин. Эй Роббимиз, бизга тоқатимиз етмайдиган нарсани юкламагин. Бизни афв эт, мағфират қил ва раҳим эт. Сен хожамизсан. Бас, кофир қавмларга бизни ғолиб қил. 135

Izohlar

135 (Ҳамма нарсани дақиқ-дақиқларигача билувчи Аллоҳ ҳар бир жонни ҳам нимага ярайдию нимага ярамайди — яхши билади. Бандаларига меҳрибонлигидан имкони ва ҳаққи бўлса ҳам, ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари банданинг имкони даражаси доирасида бўлади. Ана ўша таклифга амал қилишига қараб, бошқа ҳеч бир нарсага қарамасдан, банданинг жазоси ёки мукофоти белгиланади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом: «Сураи Бақаранинг икки оятини ўқи, улар менга Аршнинг остидаги хазинадан берилган», деганлар. Бошқа бир ҳадисда: «Ким Бақара сураси охиридаги икки оятни бир кечада ўқиса, кифоя қилади», деганлар...)

Tafsir

Аллоҳ ҳеч кимга тоқати етмайдиган ишларни юкламайди. Зеро, Аллоҳнинг дини осонлик, қулайлик асосига қурилган. Унда ҳеч қандай машаққат йўқ. Ким яхши иш қилса, ўшанга яраша савобини олади. Савоби заррача камайиб қолмайди. Ким ёмон иш қилса, унга ҳам ўшанга яраша гуноҳ ёзилади. Унинг гуноҳини ҳам бошқа биров бўйнига олмайди. Пайғамбар алайҳиссалом ва мўминлар шундай дедилар: "Парвардигоро, бирон сўзимиз ё амалимизда беихтиёр хато қилиб ё унутиб қўйсак, бизни азобламагин. Парвардигоро, олдинги ўтганларга юклаганинг каби бизга кучимиз етмайдиган ишларни юкламагин. Ўшанда уларни - яҳудларни қилган зулмлари туфайли азоблагандинг. Бизга оғирлик қиладиган, тоқатимиз кўтаролмайдиган буйруқ ва тақиқларни бўйнимизга қўймагин. Гуноҳларимизни кечиргин, бизни мағфират қилгин, фазлинг ила бизга раҳм этгин. Сен бизнинг хожамиз ва мададкоримизсан. Бизни кофирлар устидан ғолиб айлагин.

Al-Baqarah surasini to'liq o'qing

Savollar

Amanar Rosulu Qur'onning qayerida?

Amanar Rosulu Al-Baqarah surasi tarkibida (2:285-286).