وَقَالَ مُوسَىٰٓ إِن تَكۡفُرُوٓاْ أَنتُمۡ وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا فَإِنَّ ٱللَّهَ لَغَنِيٌّ حَمِيدٌ ٨
Мусо деди: «Агар сиз ва ер юзидаги кимсалар ҳаммангиз куфр келтирсангизлар ҳам, албатта, Аллоҳ беҳожат ва мақталган Зотдир. 4
Izohlar
4 (Демак, шукр этган киши ўзига фойда келтиради. Куфр қилган одам ўзига зарар орттиради. Аллоҳ шундоқ ҳам беҳожат ва мақталган Зотдир.) Эй Муҳаммад уммати!
Tafsir
Мусо қавмига деди: "Эй қавм, сизлар ва сизларга қўшилиб ер юзидаги ҳамма одамлар куфр келтирсалар ҳам зарари фақат ўзингизга бўлади, холос. Зеро, Аллоҳ беҳожатдир, ўз-ўзидан мақтовга лойиқ Зотдир. Унга мўминларнинг иймони бирон фойда келтирмаганидек, кофирларнинг куфри ҳам бирон зарар етказа олмайди".