Ibrahim surasi, 32-oyat

14:32

ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَأَنزَلَ مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءٗ فَأَخۡرَجَ بِهِۦ مِنَ ٱلثَّمَرَٰتِ رِزۡقٗا لَّكُمۡۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلۡفُلۡكَ لِتَجۡرِيَ فِي ٱلۡبَحۡرِ بِأَمۡرِهِۦۖ وَسَخَّرَ لَكُمُ ٱلۡأَنۡهَٰرَ ٣٢

Аллоҳ осмонлару ерни яратган, осмондан сув тушириб, у ила меваларни сизга ризқ қилиб чиқарган, Ўз амри ила денгизда сузмоғи учун кемаларни сизга бўйсундирган ва анҳорларни сизга бўйсундирган Зотдир.

Tafsir

Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни йўқдан бор қилди. Самодан ёмғир ёғдириб, у орқали меваларни сизларга ризқ қилиб чиқарди. Эй одамлар, сизларга кемаларни бўйсундирди. Улар Аллоҳнинг тақдири ила денгизда сузиб юрадилар. У Зот сизларга анҳорларни ҳам бўйсундириб бердики, улардан ичасизлар, чорпойларингиз ва экинларингизни суғорасизлар.