Ibrahim surasi, 18-oyat

14:18

مَّثَلُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِرَبِّهِمۡۖ أَعۡمَٰلُهُمۡ كَرَمَادٍ ٱشۡتَدَّتۡ بِهِ ٱلرِّيحُ فِي يَوۡمٍ عَاصِفٖۖ لَّا يَقۡدِرُونَ مِمَّا كَسَبُواْ عَلَىٰ شَيۡءٖۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلضَّلَٰلُ ٱلۡبَعِيدُ ١٨

Роббиларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли, худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Улар ўз касбларидан бирор нарсага эга бўлмаслар. Ана ўша узоқ адашувнинг ўзидир. 10

Izohlar

10 (Ҳар қандай амал, агар эгасида кофирлик бўлса, беҳудага айланади. Кофирлик ҳар қандай яхши амални худди кулга ўхшатиб кераксиз қилиб қўяди. Чўғи йўқ кул бефойда нарсага айланиб, уни шамол тўзитиб учириб кетганидек, кофирларнинг амаллари ҳам беҳуда кетади. Улар турли амалларни қилишлари мумкин, аммо фойда ола билмайдилар.)

Tafsir

Кофирларнинг садақа, эҳсон, заифга раҳм қилиш каби яхши амаллари кулга ўхшайди. Бир қаттиқ шамол эсиб қолса, ҳаммасини учириб кетади, улардан асар ҳам қолмайди. Кофирларнинг амаллари ҳам шундай. Қиёмат куни асқотмайди, улардан фойда бўлмайди. Зеро, иймонга асосланмасдан иш қилиш ҳақ йўлдан узоқларга адашиб кетиб қолишдир.