Hud surasi, 89-oyat

11:89

وَيَٰقَوۡمِ لَا يَجۡرِمَنَّكُمۡ شِقَاقِيٓ أَن يُصِيبَكُم مِّثۡلُ مَآ أَصَابَ قَوۡمَ نُوحٍ أَوۡ قَوۡمَ هُودٍ أَوۡ قَوۡمَ صَٰلِحٖۚ وَمَا قَوۡمُ لُوطٖ مِّنكُم بِبَعِيدٖ ٨٩

Эй қавмим, менга хилоф қилишингиз сизларни ё Нуҳ қавмига, ё Ҳуд қавмига, ёки Солиҳ қавмига етган мусийбатга ўхшаш мусийбат етишига олиб бормасин. Лут қавми сизлардан узоқ эмас. 29

Izohlar

29 (Яъни, Нуҳ, Ҳуд, ва Солиҳ қавмига етган мусибатлар сизга ҳам етмаслигини хоҳласангиз, менга хилоф қилишни йиғиштиринг. Чунки ўша қавмлар пайғамбарларига хилоф қилишлари оқибатида мусибатлар, азоб-уқубатларга дучор бўлишган эди. Сизлар ҳам менга қарши чиқмоқдасиз, агар шу хилда давом этаверсангиз, худди ўша қавмларга етган мусибатлар сизларга ҳам етиши турган гап. Улар яшаган жойлар сизга яқин. Улар яшаган замон ҳам сиз яшаётган замондан узоқ эмас. Ибрат олинглар. Ҳали ҳам вақт бор. Ўзингизни ўнглаб олишингиз мумкин.)

Tafsir

Эй қавмим, мен олиб келган рисолатни ёлғонга чиқариб, менга душманлик қилишингиз Нуҳ, Ҳуд ёки Солиҳ қавмлари каби сизларни ҳам бир балога гирифтор қилиб қўймасин. Лут қавми эса замон жиҳатидан ҳам, макон жиҳатидан ҳам сизлардан узоқ эмас. Улар қандай мусибатларга йўлиққанини билдингизлар. Бас, ибрат олинглар.