مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَۖ وَمَا هِيَ مِنَ ٱلظَّٰلِمِينَ بِبَعِيدٖ ٨٣
Уларга Роббинг ҳузурида белги қўйилган эди ва улар золимлардан узоқ эмасдир. 26
Izohlar
26 (Лут қавми истиқомат қилган диёрлар беш шаҳар-қишлоқдан иборат бўлган, уларнинг каттаси Садум деб номланган. Аллоҳ таоло уларнинг барчасини остин-устин қилиб ташлаганидан сўнг, устидан лойи қотиб қолган тош ёғдирган.)
Tafsir
Бу тошлар Аллоҳнинг ҳузурида алоҳида белгилаб қўйилган тошлардир. Улар Қурайшдаги ва бошқа ердаги золимлардан узоқда эмас. Аллоҳ тақдир қилган заҳоти ёғилаверадилар.