إِلَى ٱللَّهِ مَرۡجِعُكُمۡۖ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ٤
Аллоҳнинг Ўзига қайтишингиз бор. У ҳар бир нарсага қодир Зотдир.
Tafsir
Эй одамлар, Қиёмат куни ёлғиз Аллоҳнинг ҳузурига қайтасизлар. Ҳар қандай нуқсондан пок У Зот ҳар ишга Қодирдир. Бирон иш, жумладан, сизларни қайта тирилтириш ҳам, ҳисоб-китоб қилиш ҳам У Зотга оғирлик қилмайди.