Hud surasi, 30-oyat

11:30

وَيَٰقَوۡمِ مَن يَنصُرُنِي مِنَ ٱللَّهِ إِن طَرَدتُّهُمۡۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ٣٠

Эй қавмим, агар уларни қувсам, ким менга Аллоҳ(азоби)дан (қутулишга) ёрдам беради? Ўйлаб кўрмайсизларми?

Tafsir

Эй қавмим, анави бегуноҳ мўминларга зулм қилиб, уларни ҳузуримдан қувиб соладиган бўлсам, мени Аллоҳнинг азобидан ким ҳимоя қилади? Фикр юритиб, кераклироқ, фойдалироқ ишга ҳаракат қилмайсизларми?