Hud surasi, 24-oyat

11:24

۞ مَثَلُ ٱلۡفَرِيقَيۡنِ كَٱلۡأَعۡمَىٰ وَٱلۡأَصَمِّ وَٱلۡبَصِيرِ وَٱلسَّمِيعِۚ هَلۡ يَسۡتَوِيَانِ مَثَلًاۚ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ ٢٤

Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кару кўр ҳамда эшитувчи ва кўрувчига ўхшайдир. Улар бир-бирларига баробар бўла оладиларми? Ибрат олмайсизларми? 6

Izohlar

6 (Кофир билан мўминнинг орасида Ер билан осмонча фарқ бор. Кофир кўр ва кар одамга ўхшайди. Мўмин эса, кўзи, қулоғи бутун, ҳам кўриб, ҳам эшитадиган одам кабидир. Куфри туфайли қалб кўзи кўр, ибрат қулоғи кар бўлиб қолган кофир бу дунёнинг ҳақиқатини кўролмайди, эшитолмайди. Ҳамма ёққа урилиб, туртилиб-суртилиб юради. Иймони сабабли қалб кўзи ва ибрат қулоғи очиқ бўлган мўмин эса, ҳамма нарсани кўриб, эшитиб, яхши йўлни танлаб, тўғри ва шахдам юради.)

Tafsir

Кофирлар кўрмайдиган кўр ва эшитмайдиган карга ўхшасалар, мўминлар кўрадиган ва эшитадиган одамларга ўхшайдилар. Чунки кофирлар ҳақни кўрмайдилар, ўзларига фойдали гапга қулоқ солмайдилар. Мўминлар эса кўрадилар, эшитадилар. Бу икки гуруҳ баробарми? Баробар эмас. Шундан ибрат олмайсизларми?!