وَقُل لِّلَّذِينَ لَا يُؤۡمِنُونَ ٱعۡمَلُواْ عَلَىٰ مَكَانَتِكُمۡ إِنَّا عَٰمِلُونَ ١٢١
Иймон келтирмайдиганларга: «Имконингиз бор амалларни қилаверинг, биз ҳам амал қилувчилармиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳга иймон келтирмайдиган ва У Зотга тавҳид асосида ибодат қилмайдиган кимсаларга айтинг: "Ҳақдан бош тортиш, унинг йўлини тўсиш каби ишларингизни қилаверинглар. Биз ҳам ҳақ устида барқарор туриш, унга даъват қилиш ва шу йўлда сабр этиш каби ишларимизни қилаверамиз".