Hud surasi, 12-oyat

11:12

فَلَعَلَّكَ تَارِكُۢ بَعۡضَ مَا يُوحَىٰٓ إِلَيۡكَ وَضَآئِقُۢ بِهِۦ صَدۡرُكَ أَن يَقُولُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ كَنزٌ أَوۡ جَآءَ مَعَهُۥ مَلَكٌۚ إِنَّمَآ أَنتَ نَذِيرٞۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ وَكِيلٌ ١٢

Эҳтимол, сен уларнинг: «Унга хазина туширилса эди» ёки «У билан бирга фаришта келса эди», деганлари учун ўзингга ваҳий қилинган нарсанинг баъзисини тарк қилмоқчи бўларсан ёки ундан юрагинг сиқилар. Сен огоҳлантирувчисан, холос. Аллоҳнинг Ўзи ҳамма нарсага вакилдир. 3

Izohlar

3 (Албатта, кофир ва мушриклар қанчалик шаккоклик қилмасинлар, қанчалик таклифлар киритмасинлар, Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассаломнинг эътиқодларига зарар етказа олмайдилар. У киши Қуръоннинг баъзисини тарк этмоқчи ҳам бўлмайдилар, ундан юраклари сиқилмайди ҳам. Аммо бу оят у кишига ва у киши орқали барча мўмин-мусулмонларга тасалли, панд-насиҳат бўлиб келмоқда. Яъни, мушриклар қанчалар ёмонлик қилсалар ҳам, сизлар сабр қилинглар, сиқилманглар, демоқда.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, эҳтимол сиз уларнинг куфри, саркашлиги, мўжизалар талаб қилишлари каби ишлари туфайли Аллоҳ сизга етказишни буюрган айрим буйруқларни уларга оғирлик қилиб қолмаслиги учун тарк этаётгандирсиз. Уларни етказсам: "У билан бирга уни бой қиладиган бир хазина ҳам нозил қилинмабди-да ёки унинг ҳақлигини тасдиқлайдиган бир фаришта ҳам келмабди-да", деб қолишларидан юрагингиз безовта бўлаётгандир. Сиз ҳеч нарсани қолдирмай, ҳаммасини етказаверинг. Чунки сиз фақат огоҳлантирувчисиз, холос. Аллоҳ етказишни буюрган ишни етказасиз. Сиз улар талаб қилаётган мўжизаларни келтиришингиз шарт эмас. Аллоҳ ҳаммасини кўриб-билиб, кузатиб турибди.