Ghafir surasi, 82-oyat

40:82

أَفَلَمۡ يَسِيرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ فَيَنظُرُواْ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَانُوٓاْ أَكۡثَرَ مِنۡهُمۡ وَأَشَدَّ قُوَّةٗ وَءَاثَارٗا فِي ٱلۡأَرۡضِ فَمَآ أَغۡنَىٰ عَنۡهُم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ ٨٢

Ахир, улар ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ҳолбуки, ўшалар булардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, уларга касб қилган нарсалари асқотмади.

Tafsir

Анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқараётганлар ер юзини айланиб, ўзларидан олдинги ҳақни тан олмаганларнинг оқибати қандай бўлгани ҳақида фикр юритмайдиларми?! Улар булардан кўра бойроқ, қудратлироқ ва ер юзида кўпроқ из қолдирган эди-ку! Аллоҳнинг азоби келган пайтда уларга мол-давлатлари ҳам, куч-қудратлари ҳам асқотмади-ку!