Ghafir surasi, 62-oyat

40:62

ذَٰلِكُمُ ٱللَّهُ رَبُّكُمۡ خَٰلِقُ كُلِّ شَيۡءٖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ فَأَنَّىٰ تُؤۡفَكُونَ ٦٢

Ана ўша Аллоҳ Роббингиздир. У ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?! 26

Izohlar

26 (Аллоҳга ибодат қилмай, қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг айтганини қилмай, қаён қараб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг оятларига амал қилмай, қаёққа кетмоқдасизлар?!)

Tafsir

Сизларга мана шундай неъматларни ато этган ўша Аллоҳ ҳамма нарсанинг Яратувчисидир. Ундан ўзга яратувчи йўқдир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Шундай экан, қандай қилиб Унга ибодат қилиш ўрнига бирон фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган бутларга ибодат қилиш сари бурилиб кетмоқдасизлар?!